PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

ФАРҲОД ВА ШИРИН КЕТМА-КЕТ КОНЦЕРТ БЕРМОҚДА

Сана: 06.05.2014 2435

Яқиндагина Фарғонада концерт дастурини тақдим этган Фарҳод ва Ширин эндиликда Республика бўйлаб гастроль сафарларини давом эттиришга киришди.

Май ойи давомида Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ўзининг концерт дастурларини тақдим этади. Марҳамат, Фарҳод ва Шириннинг вилоят бўйлаб уюштираётган концерт дастури билан танишинг.
9-май куни Навоий вилоятининг Учқудуқ ҳамда Зарафшон шаҳарларида, шу ойнинг 23 ва 24-саналарида эса Навоий шаҳрида. 21-22-25 май кунлари Самарқанд вилоятида, кунига икки маҳал. 13-май куни эса Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида концерт дастурларини тақдим этишади.

ФАРҲОД ВА ШИРИН КЕТМА-КЕТ КОНЦЕРТ БЕРМОҚДА
Ижодкорларнинг маълум қилишича, айни кунларда иккита янги тарона ҳозирланмоқда. Бири шўх ва рақсбоп, иккинчиси сокин тарона бўлиши кутиляпти.

ФАРҲОД ВА ШИРИН КЕТМА-КЕТ КОНЦЕРТ БЕРМОҚДА
Шунингдек, Фарҳод ва Ширин “Севгилим” ҳамда “Самарқанд – Бухоро” тароналарига ҳам тез кунларда клип суратга олиниши режалаштирган.

ФАРҲОД ВА ШИРИН КЕТМА-КЕТ КОНЦЕРТ БЕРМОҚДА

Демак, яқин кунларда эксклюзив тарзда Фарҳод ва Шириндан икки янги қўшиқ ва икки янги видеоклипни қарши оласиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol