Шуҳрат Қаюмовнинг бу йилги концерт дастури 100% ўзгача тарзда ўтиши кутилмоқда

Сана: 07.11.2014 1731

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист халқона оҳанглар ижрочиси Шуҳрат Қаюмов мана бир неча йилдирки анъанавий тарзда жонли ижрода катта концерт дастурини тақдим этиб келмоқда.Шу йилнинг 6, 7, 8 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган янги концерт дастури ҳам албатта жонли ижрода ўтказилади.

Энг муҳими бу йилги дастур аввалгиларидан 100% янгича ва ўзгача тарзда ўтиши кутилмоқда. Бунинг сабабларидан бири хонанда бу йилги дастурида турли тилларда қўшиқлар куйламоқчи. Мухлислар саҳна пардаси очилмасиданоқ кутилмаган янгиликларни илғаши қийин бўлмайди. Бу Шуҳрат Қаюмов ижодида ўзгача “портлаш” бўлиши аниқ.

Янги дастур ва ўз ижодидаги янгиликлар ҳақида маълумотларни бўлишиш ниятида концерт олдидан Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари ва матбуот ҳодимлари билан учрашув ўтказиш мақсадида экан. Шу муносабат билан хонанда 10 ноябрь куни соат 15:00 да шаҳримизда жойлашган “Muloqot.uz” кафесига барча мухлислари ва оммавий ахборот воситалари ходимларини чорлайди.

Шунингдек, йиғилишда самарқандлик ёш ижодкор Мансур Ҳасанов томонидан Шуҳрат Қаюмовнинг ҳаёти ва ижоди йўлига бағишланган "Эл суйган санъаткор” номли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Ижодий тўпламда хонанданинг санъат оламига кириб келиши, болалаги, талабалик ва ёшлик чоғлари, санъатдаги босиб ўтилган қадамлар ва бугунги кунгача бўлган барча кечмишлари ёритилган бўлиб, фото лавҳалар, хонанда ҳақида ОАВларида ёритилган ижодий ишлари ва Шуҳрат Қаюмов қаламига мансуб ижод намуналари ўрин олган. 

Хонанда концерт дастурига янги тароналар яратиш билан банд, вақт топгунча овоз ёзиш студияларидан бўшамаётган бўлишига қарамай, мухлислари учун учрашув ўтказишни ният қилган. Шуҳрат Қаюмов ижодига бефарқ бўлмаган барча мухлисларни мана шу учрашувга таклиф этади.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol