Жасур Ғоиповдан романтик тарона премьераси

Сана: 28.10.2014 3293 қайноқ

Шоу-бизнес оламига кириб келганига кўп бўлмаган бўлса-да, ўзига хос таъсирчан ва сермазмун тароналари-ю клиплари билан мухлислар дилидан мустаҳкам жой олган самимий ва камтар хонанда Жасур Ғоипов бугун ФМ 101.00 тўлқини тингловчиларига романтик кайфият баҳш этди.

28-октябрь санасида “Ўзбегим Таронаси” радиосида Жасур Ғоиповнинг янги “Йиғлама” номли ижод намунаси премьера сифатида тингловчиларга тақдим этилди. Шахсан хонанданинг ўзи бу таронанинг матн ва мусиқа муаллифи ҳисобланади. Маҳоратли Жасур Бадалбоев унинг аранжировкаси устида иш олиб борган.

Жасур Ғоиповдан романтик тарона премьераси

Севги-муҳаббат мавзуси етакчилик қилган тарона инсонга романтик руҳ бағишлайди. Таъсирчан матн ва гўзал оҳанглар мужассам қўшиқ тингловчиларнинг аъло баҳосига сазовор бўлди. Тинимсиз қўнғироқлар ва СМС хабарларда билдирилган илиқ фикрлар хонандани ҳам хурсанд қилган бўлса, ажаб эмас. Бу эса Жасур Ғоиповнинг “Йиғлама” таронасининг премьераси омадли ўтганидан далолат беради.

 

Жасур Ғоиповдан романтик тарона премьераси

 Сиз ҳам бугунги куз фаслига монанд романтик руҳиятга эга бўлишни истасангиз, Жасур Ғоиповнинг мазкур янги ижод намунасини тинглаб, ўз фикрингизни қолдиринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol