Ёш хонанда Шаҳзод Муродовдан илк ижод маҳсули

Сана: 28.10.2014 1983 қайноқ

Санъат оламига илк қадамларини ташлаган ёш хонанда Шаҳзод Муродов бугун кенг оммага ўзининг илк ижод маҳсулини тақдим этди. 

Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг тўртинчи босқич талабаси бўлмиш Шаҳзод илк таронасини таниқли бастакор Иқбол Муҳаммад билан бирга маслаҳатлашган ҳолда яратди ва  шоир Нодир Азимов қаламига мансуб шеърдан фойдаланди. Мусиқий сайқал муаллифи эса Азиз Ҳолмуродовдир. 

“Ўша ўшасан” номли сокин тарона учун режиссёрлар Санжар Маткаримов, Мансур Васати ва Нозим Жумаевлар томонидан клип суратга олинди. Клипда хонанданинг ўзи бош ролни ижро этган. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, қўшиқ ёзиш жараёнида катта оркестр ёрдамидан фойдаланилган. 

“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали бугун премьера этилган мазкур қўшиқ тингловчилар томонидан яхши кутиб олинди. Клипни эса сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol