Достон Убайдуллаев хордиқдан сўнг...

Сана: 06.03.2014 1950

Куни кеча оиласи билан 10 кунлик хордиқдан қайтган Достон Убайдуллаев янги куч, янги туйғулар билан яна ижодхонасига қадам босди.

Ирода Қурбонова матни, Жасур Жавҳарназаров мусиқаси асосида яратилган янги қувончбаҳш тарона яқин кунларда барчани рақсга чорласа ажаб эмас. Мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олинди. Клипмейкер Саъдулла Хикматов ўз маҳоратини ишга солиб, дилларга шодлик бағишловчи лаҳзаларни тасвирга туширди. Унда раққосаларнинг иқтидоридан, декорация кўркидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Достон Убайдуллаев шўх таронадан сўнг муҳлисларини сокинлик сари чорлайди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, хонанда “Сенга шайдоман” номли осуда таронани барчага туҳфа этмоқда. Матни ҳамда мусиқаси Иқбол Муҳаммад қаламига мансуб ушбу қўшиқ Наврўз байрамига ажойиб, ёқимли туҳфадир.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol