Шаҳзодадан жаҳон чемпионати олдидан ишқибозлар учун туҳфа

Сана: 03.06.2014 3457

Бу йил футбол бўйича Жаҳон Чемпионати Бразилияда ўтказилиши барча миллионлар ўйини ишқибозларига маълум. Бу ўйинларга эса саноқли кунлар қолди. 

Мафтункор хонандамиз Шаҳзода яқиндагина “Ғалаба бўлса бас” номли таронасини тақдим этганди. Мазкур тарона илк марта Шаҳзоданинг май ойидаги яккахон концерт дастурида жаранг сочганди. Ушбу қўшиқ учун саҳналаштирилган чиқиш эса барчанинг олқишига сазовор бўлиб баҳорий кайфият улашганди.

Маҳоратли ҳакамимиз бўлган Равшан Эрматов ҳам бу чиқишга ўзининг ҳиссасини қўшган. Концерт дастурига ташриф буюра олмаган мухлислар учун ажойиб янгилик.

Бугун сатйимиз орқали мазкур чиқишнинг видеоталқинини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Томоша қилинг ва завқланинг. Оз бўлса-да концерт нафасини ҳис қилинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol