Баҳриддин Зухриддинов эртак қаҳрамонларидан илҳом олмоқда?!

Сана: 04.03.2015 4068 қайноқ

Хонандаларнинг аксарияти қизларнинг турли исмларига атаб қўшиқ куйлаши одатга айланиб қолди. Лайло, Лола, хатто Жумагул ҳақидаги қўшиқлар ҳам хит бўлди. Аммо, хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов кўпчиликдан фарқли равишда эртак қаҳрамонларидан бири бўлмиш Қизил шапкачага бағишланган тарона яратди.

Янги қўшиқнинг матни ва мусиқаси муаллифи Исомиддин Нур бўлиб, Аҳлиёр Азимов эса мусиқий сайқал берган.

Баҳриддин Зухриддинов эртак қаҳрамонларидан илҳом олмоқда?!

Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган видеоклип мазкур қўшиқ учун яратилган бўлиб, унга Шуҳрат Мавлонов режиссёрлик қилган. “Қизил шапкача” эртаги асосида суратга олинган видеоклипда бош қаҳрамонни Луиза Расулова талқин этган.

Баҳриддин Зухриддинов эртак қаҳрамонларидан илҳом олмоқда?!

Шунингдек Санжар Шодиев, Муҳаммад Бобожонов каби актёрлар ҳам иштирок этишган. Антиқа декорациялар ва махсус костюмлар яратилиб, эртакнамо тарзда суратга олинган видеомаҳсулотни томоша қилиб, баҳра олинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol