Шоҳруҳхон яна қўшимча ҳайрия концерт дастурини туҳфа этади

Сана: 16.02.2015 2775

Бугун эстрадамизнинг камтар ва самимий вакилларидан бири Шоҳруҳхоннинг яккахон концерт дастурининг иккинчи куни муваффақиятли тарзда ўтказилди. Ижтимоий тармоқлар орқали эса турли гап-сўзлар тарқалгани сабаб хонанданинг продюсери билан боғланишга мажбур бўлдик. 

Катта ва ёрқин шоу тарзида ташкил этилган концерт дастури деярли барчага маъқул келгани аниқ. 17-февраль куни ҳам концертнинг учинчи куни ўтказилади. Бу йил концерт 3 кун ташкил этилганига қарамасдан, Шоҳруҳхоннинг севимли мухлислари сони янада ортиб, натижада яна бир қўшимча дастур тақдим этишга қарор қилди .

17 февраль куни соат 14:00 да "Истиқлол" санъат саройида Шоҳруҳхоннинг продюсерлари томонидан 3 кунлик концертга ташриф буюра олмаган мухлислар учун қўшимча концерт дастури тақдим этилади. Шу жумладвн бу концертга меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам таклиф этилиши мўлжалланган. Шунингдек, энг асосий суратга олиш ишлари ҳам айнан шу вақтга белгиланган. 

17 февраль кечки соат 19:00 да эса белгиланган концертнинг учинчи куни ўтказилади. Финал дастури ҳам омадли ўтишига ишонамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol