Лоладан сирли клип премьераси: барчаси ошкор бўлади!

Сана: 31.05.2014 5486 қайноқ

Кўнгилга яқин қўшиқлар муаллифи Лоланинг навбатдаги “Жоним айт” таронаси ҳам кўпчилик қалбидан чуқур жой олган. 

Бугун сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган видеоклипни тақдим этамиз. 

Видео суратга олиш жараёни ҳақида маълумот бергандик, бироқ биз кутган натижа билан клип тасвири бутунлай ўзгачалиги билан ажралиб туради. Романтика ва қизиқарли сюжет уйғунлиги томошабин эътиборини янада ўзига тортади. 

Клипда хонанда Лоланинг ўзи бош қаҳрамон образида намоён бўлган.

Шунингдек, “Севинч” фильмининг бош қаҳрамонларини клипда учратасиз! Бу эса ёрқин хотиралар билан бирга ёқимли онларни ҳам ҳадя этади.

Бобур Йўлдошев ва Лола жуфтлиги орадан йиллар ўтса-да хамон кўпчилик учун қадрдон чеҳралар...

Солиштириш учун фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир неча йиллар аввалги Лола ва Бобур Йўлдошев қаҳрамонлари ва “Жоним айт” клипидаги бош қаҳрамонлар ўртасида фарқ борми? Нигоҳлар ўша-ўша эканлигини сезган бўлсангиз керак?! 

Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олинган клип Лола ижодида ёрқинлиги, сюжет воқеасининг бетакрорлиги билан алоҳида ўринда туради.

Инсонга яхши кайфият улашиш билан бирга клип сюжети томошабинни ечими ҳақида ўйлашга мажбур этади.

Видеоклипни томоша қилинг ва бунга ўзингиз амин бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol