Янги йил юлдузлар учун кандай бошланди?

Сана: 03.01.2014 4423

Янги йил кириб келди-ю бирчага бир олам шодлик таратди. Кимнингдир ҳаётида катта ўзгаришлар содир бўлди, кимдир хушхабар эшитди, 

яна ким ўтган йилги режаларини бу йил амалга оширишини бошлади. Юлдузларнинг ҳаётида-чи нималар содир бўлишга улгурди? 

Янги йилни ким қандай бошлади саволига жавоб бизнинг сайтда!

Шухрат Қаюмов учун Янги йил омадли келди. Санъткор 2013 йилда “Жоним маним” деб номланган концерт дастурини ўтказган эдилар. Янги йил кириб келиши билан мазкур концертнинг видеодиски тайёр бўлганлиги ҳақида хушхабар Шухрат Қаюмовни хушнуд этди.

Шоҳруҳхон концертига бор эътибор билан тайёргарлик кўриши учун телефон рақамини ўзгартириш билан Янги йилни бошлади. Ҳеч ким хонандани чалғитиши керак эмас-да.

 

Ҳосила Раҳимова Янги йилни 28-29-30 апрель кунлари ўтказиладиган концерт дастурига тайёргарлик билан бошлади. Эзгу ниятлар, куч-ғайрат билан бошланган йил лаззатли ҳосилини берса ажаб эмас.

 

Сарвар ва Комил учун қандай бошланди? Сарвар оила аъзоларининг даврасида ўтган ширин дамларни эслаш, яқинларнинг меҳридан баҳра олиш билан янги йилни бошлаган бўлса, Комил йўл сафаридан қайтиш билан Янги йилга қадам босди.

 

Нилуфар Усмонова оила аъзолари билан Дубайда хордиқ олиш билан Янги йилни бошлади. Куни кеча яқинлари билан байрам таътили учун йўл олди.

 

Улуғбек Раҳматуллаев дунёдаги энг меҳрибон, мўътабар  волидаи муҳтарамаларининг таваллуд топган кунларини нишонлаш билан Янги йилни бошлаб олдилар. Чин дилдан муборакбод этамиз!

 

Фарруҳ Комилов ҳам  яқинларининг туғилган кунини нишонлаш билан Янги йилга қадам босдилар. 2-январь куни жажжи қизалоқлари Ясмина 3 ёшни қарши олди. Байрам сабабчисига энг эзгу тилакларимизни тилаймиз!

 

Манзура кўпгина Янги йил тадбирларида иштирок этаётганликлари ҳақида маълумот берган эдик. Хонандамиз айнан шу тадбирларда иштирок этиш, ширин чарчоқ билан Янги йилни бошладилар.

 

Лола Аҳмедовага Янги йилнинг биринчи куниданоқ  вилоятлар бўйлаб концерт ўтказиш таклифи келиб тушди. Ижодкор ушбу таклифни қабул этдилар ва тез кунларда гостороль концертининг  кунлари аниқланади.

 

 

“Сурхон” гуруҳи ҳам Янги йилни яхши ниятлар билан бошлаб олдилар, яъни баҳор ойига мўлжалланган концертга тайёргарлик авжида. Ижодкорлар нафақат ўзбекча, балки чет тилларида ҳам қўшиқлар яратяптилар.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol