Раъно Шодиева илк бор бувижон бўлди
Сана: 11.08.2022
1864
қайноқ
Маҳоратли актриса Раъно Шодиева хонадонида қувончли кун. У илк бор буви бўлди. Хушхабарни актриса кўз ёшлари ила мухлислари билан бўлишди. « Бугун энг бахтли кунимдан бири бўлди. Сизлар билан бўлишгим келди. Аллоҳга шукур, шу кунга етказди. Табрикланглар. Мен бувижон бўлдим» - деди Раъно Шодиева видеохабарида. Биз ҳам актрисани ва уларнинг оила аъзоларини табриклаймиз.