Ойбек ва Нигора ижодида катта ўзгаришлар кутилмоқда

Сана: 02.12.2013 6347

Яқиндагина "Омон омон" деб номланган таронаси билан мухлисларини хушнуд этган Ойбек ва Нигора эндиликда галдаги қўшиғи билан дилларга соф туйғуларни йўллаш ниятида.

Тез кунларда "Ўзбегим таронаси" радиосида премьераси бўлиб ўтадиган "Кечир" номли таронанинг шеърию мусиқаси Ойбекнинг қаламига мансуб. Қўшиқнинг бор кўркини ҳис этиш ҳамда унга баҳо бериш учун ФМ 101 тўлқинига созлансангиз бўлгани. Бу қўшиққа видеоклип ҳам ўзгача услубда суръатга туширилиши маълум қилинган. Ойбек ва Нигоранинг янги ижод маҳсули хонандаларнинг катта муваффақиятига сабабчи бўлишига умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol