Дилсўз янги клип суратга олдирди

Сана: 10.06.2021 1073

Дилсўз янги клип суратга олдирди“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз бир неча кун олдин мухлислари эътиборига “Озорлар” номли таронасини ҳавола қилган эди. Шунга қарамай у яна янги лойиҳалар устида ишламоқда. Куни кеча тасвирга олинган клип ҳам шулар жумласидандир. Биласиз, Дилсўзнинг “Дада” номли мусиқий асари қисқа фурсат ичида халқимиз қалбидан муносиб ўрин олди. Навбатдаги клипни хонанда, айнан шу, таъсирли қўшиғи учун суратга олдирмоқда. У мазкур видео асар учун “9999” студияси клипмейкерлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Клипда маҳоратли актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов бош ролни ижро қилмоқда. Демак, тез кунда янги клип премьерасини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol