Тожикистонда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтади

Сана: 17.05.2021 1937

Тожикистонда 19-22 май кунлари «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг  маълум қилишларича, «Ўзбек киноси кунлари» доирасида тожикистонлик мухлисларга ўзбек киноусталари томонидан яқинда суратга олинган «Илҳақ», «Рангсиз тушлар», «Халқ юраги», «Ҳамкорлик бўйича навбатчи», шунингдек ўзбек киноси нодир дурдоналарига айланган «Келинлар қўзғолони», «Сирли сандиқ» сингари фильмлар намойиш қилинади. «Ўзбек киноси кунлари»нинг очилиши 19 май куни Душанбе шаҳридаги «Наврўз» саройида бўлиб ўтади. Анжуман дастуридан ўзбек киноижодкорлари билан учрашувлар, ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари, тарихий обидаларга саёҳат ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўрин олган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol