Ҳосила Раҳимова янги таронасини кўпкарида премьера қилди

Сана: 19.02.2021 899

Ҳосила Раҳимова янги таронасини кўпкарида премьера қилди

Халқимизнинг севимли санъаткори Ҳосила Раҳимова  Зоминда катта кўпкари базмида қатнашди. Ўзининг халқона, кайфиятни кўтарадиган, айниқса ўзбек ўғлонларига хуш ёқадиган қўшиқлари билан Зоминликларни хушнуд қилди. Айнан ушбу базмда у хит композициялари билан бирга янги таронасини ҳам премьера қилиб куйлади. Хонанданинг навбатдаги  мусиқий асари  “Жигит бўл” деб номланган. “Янги қўшиғимиз Зоминнинг енгил ва тоза ҳаволарида илк бор жаранг сочди. Ажабмас, ҳавосидек мухлисларга манзур бўлса, бу қўшиқ ҳам йигитларни жўшқинлантирадиган, кучга тўлдирадиган қўшиқ ”-дейди хонанданинг ўзи. Ҳосила Раҳимованинг навбатдаги ижод намунаси сизларга ҳам ёқади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol