Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжим ўртасида муҳаббат борми?
“Мендирман Жалолиддин” сериалининг бошланиши ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Фильмнинг илк қисмидан сўнг актёр ва актрисалар билан жонли мулоқот ҳам ўтказилди. Кино асарда хабарингиз бор бош ролларни Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжим ижро қилган. Премьерадан тақдим қилинган видеолардан кўриш мумкинки, улар илиқ муносабатда. Буни кўрган мухлислар турли аммо илиқ фикрлар билдиришда давом этишмоқда. Яна бир юлдузли жуфтлик юзага келгандир деган тахмин билдирганлар сони жудаям кўпчиликни ташкил этмоқда. “Биз яхши ҳамкасбмиз, дўстмиз демак ҳам бўлади. У жудаям яхши инсон” –дейди Юлдуз Ражабова. Дарҳақиқат юқорида айтганимиздек улар сериалда ҳам ажойиб жуфтликни гавдалантиришган. Ҳар икки ижодкорга ҳам омад тилаймиз. Умуман олган сериалнинг илк қисмлари сизларга манзур келдими? Албатта фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.