Нигора фарзанд кутаётганини маълум қилди
Сана: 09.02.2021
1356
қайноқ
Ойбек ва Нигора жуфтлиги мухлисларига ажойиб хабарни етказди. Нигора учинчи бор она бўлиш арафасида. “Яна бир бор она бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан аввало яратганга ташуккур ва ҳамдлар бўлсин. Бу сафар ҳам худди биринчи марта айнан шунақа қувончли янгиликни эшитганимдек ҳаяжонда ва хурсандчиликдаман. Бизни яхши кунимизда яхшилик тилаб ҳавас билан яхши ниятларини билдирган ҳар бир инсонга катта раҳмат. Ҳаёт бумеранг. Сиздан келган яхши энергия, яхшиликлар бир кун сизларга ҳам қайтишига ишонаман” – дейди хонанда Нигора. Икки ўғилнинг онаси Нигорага мухлислари “ана энди қизалоқ бўлсин” - дея яхши тилакларни билдиришяпти. Биз ҳам хонандаларни табриклаймиз.