Сардор Раҳимхоннинг Наманган шаҳри бўйлаб гастроль сафарининг охирги якунловчи куни.

Сана: 24.08.2014 4883 қайноқ

Хонанданинг ўзи билан боғланиб сафарнинг якуний ҳисоботини сўраганимизда, қувонч, ҳис хаяжон билан : “Бугун Наманган шаҳри бўйлаб гастроль сафаримнинг охирги куни Уйчи тумани марказий стадионида бўлиб ўтди.

Охирги концерт энг файзли, энг дахшати бўлди. Лиқ тўла стадион, одамлар тинмай қарсак, рақс, яхши тилаклар билан кайфиятимни кўтариб туришди.

 

 

 

Концерт давомида 110 ёшга тўлган бувижоннинг одамлар ичидан аста чикиб, пастга тушиб қўлларидаги дастрўмол билан пешонамни артиб қуйиб, узоқ дуо қилганлари ва охирида рақсга тушиб берганлари стадионни ҳайқириқларига сабаб бўлди, кўзимдан ёш чиқиб кетти.

 

 

 

Ҳатто  қайсидир муддатга чироқ ўчиб қолганида хам концерт самимий сухбатлар билан давом этаверди. Жудаям ҳурсандман. Имкониятдан фойдаланиб мана шу концертга келиб мени қўллаб қувватлаган хамма Наманганлик муҳлисларимга ташаккур айтаман” дейди қувончини яшира олмай. 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol