Улуғбек Раҳматуллаевдан русийзабон мухлислари учун туҳфа
Сана: 02.02.2021
1981
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев яқиндагина “Пари” таронасини рус тилида куйлаш истагида эканини айтиб ўтган эди. Орадан кўп ўтмай ишга киришган хонанда ушбу қўшиқнинг рус тилидаги талқинини ёзиб тугаллади. Мусиқий асар номи “Любовь моя”. Хонанда ушбу ижод маҳсулини русийзабон мухлисларини хурсанд қилиш учун ижро қилганини ва тез кунда премьера қилишини айтиб ўтди. Ҳа айтганча яна иккита тарона ҳам тайёр бўлиш арафасида. Номи эса ҳозирча ошкор қилинмади. Қизиқ номи сир тутилган қўшиқлар қандай мавзуда экан? Тез кунда бу саволларга жавоб оламиз.