Йилнинг сўнгги кинопремьераси бўлиб ўтди

Сана: 20.12.2019 1855

Йилнинг сўнгги кинопремьераси бўлиб ўтди

19 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг кенг жамоатчилик учун премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбеккино Миллий Агентлиги ахборот хизмати хабар берди.  Бу галги премьера ўзгача ўтди. Алишер Навоий номидаги киносаройда ўрнатилган ўтган аср муҳитини гавдалантириш учун қурилган декорациялар, машҳур актёр ва актрисалар билан суратга тушиш учун яратилган маҳсус майдончалар, ҳамда қизил йўлакчада ижодкорларни кутиб олаётган сарой навкарлари образлари келган томошабинларни фильм руҳиятига тайёрлаб борди. Айниқса, киносаройнинг иккинчи қаватидаги ёриткич чироқлар билан безатилган дефьеледа фильм қаҳрамондлари – Амир Умархон, Нодирабегим, беклар ва канизаклар учун маҳсус тикилган либослар намойиши премьерага келганлар учун кутилмаган совға бўлди. “Қўқон шамоли” тарихий фильми “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, А.Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф этилган Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли бетакрор шоира – Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилади. Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ижро этган. Юртдошларимиз “Қўқон шамоли” тарихий фильмини 20 декабрдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилишлари мумкин!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol