Шоҳруҳхон янги клип тасвирга олиш ҳаракатида

Сана: 02.06.2019 1399

 

Халқимиз севган санъаткор Шоҳруҳхон маълумки, Россиянинг бир нечта манзилларида концерт дастури билан меҳмон бўлади. 6 июнь куни старт оладиган мазкур концерт сафари учун, хонанда ва уларнинг ижодий жамоаси аллақачон манзилларига етиб боришди. Шоҳруҳхон концерт кунларига қадар, вақтдан унумли фойдаланган ҳолда янги клип тасвирга олдириш ҳаракатида. У Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда суратга тушириладиган видео асарда бош ролни Асал Шодиева ижро қилишини маълум қилди. Ҳозирча қайси қўшиқ учун клип яратилаётгани сир тутилмоқда. Албатта шу кунларда клип жараёнлари ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этамиз. Қизиқ, Шоҳруҳхон репертуаридаги қайси композиция учун видеоклип суратга олдирар экан? Кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol