“Санъат ва маънавий тарбия” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида “Санъат ва маънавий тарбия” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби-Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуранбоев, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Кадрлар бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров, “Алишер Навоий” номидаги Миллий кутубхона ходими Зуҳриддин Исомиддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддий Саййид, Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти Маънавий-маърифий, илмий ишлар бўйича проректори Абдухалил Маврулов, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев олиб бордилар. Тадбирга ОАВ ҳодимлари, актёр ва актрисалар, хонандалар, маданият ходимлари таклиф этилди.
Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби-Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Кадрлар бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, бугунги кунда ўзбек киноси ва қўшиқчилигининг аҳволи ҳақида турли танқидий фикрлар билдирдилар.
Санъаткорлар томонидан яратилаётган ҳар бир қўшиқ миллий менталитетимизга ва ёшлар маънавиятига ижобий таъсир этиши зарурлиги таъкидланди. Албатта бу борада бир қатор ютуқлар ҳам айтиб ўтилди.
Қўшиқ яратилишида асосий эътибор фақатгина санъаткорга эмас, балки шоир ва бастакорга ҳам қаратилиши кераклиги қўшимча қилинди.
Якуний хулоса сифатида бугунги кунда маданият соҳасида қайд этилган айрим камчиликларни бартараф қилиш учун ҳамкорликда аниқ режа асосида чоралар кўрилиши қайд этилди.