Умидахон актрисаликка даъвогарми?
Шу кунларда кўпчиликнинг тилидан тушмаётган “Хоп майли” таронаси ижрочиси Умидахон мухлислари учун кетма-кет янгиликлар туҳфа этишга шай турибди.
Тобора хитга айланиб бораётган мазкур таронага яқин кунларда видеоклип суратга олиниши мўлжалланган. Шаддод руҳта тайёрланган қўшиққа худди ана шундай шўх кайфият баҳш этувчи видео тайёрланиши маълум қилинди.
Сарвар Каримов ва Иззатилла Лутфуллаев билан ҳамкорликда суратга олинадиган видеода Умидахоннинг шахсан ўзи бош роль ижрочиси вазифасини бажаради. Шу орқали мухлислари учун актрисаликда яна бир бор синовдан ўтади.
Клип таронадаги сўзларга мос равишда бироз хазиломуз тарзда яратилади. Ошиқ қизнинг йигит қалбини эгаллаши учун тинимсиз ҳаракати томошабин учун қизиқарли бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек, Умидахон ижодида яна бир кутилмаган янгиликка қўл урди. Халқимизнинг севимли санъаткори бўлган марҳум Нуриддин Ҳайдаров хотирасига атаб янгилик яратди. Марҳум санъаткорнинг “Юлдузимсан” таронасини Умидахон қайта куйлади. Бу янги тарона эса тез кунларда “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали тақдим этилади.