Канизадан сирли тарона тез кунда
Сана: 18.02.2019
2128
Хушовоз хонанда Каниза "Танимасайдим" номли таронасини тақдим этганидан сўнг, премьералар кетма кетлини давом эттириш мақсадида яна бир нечта янги қўшиқлар устида ишламоқда. Хонанданинг берган маълумотларига қараганда, яқин кунларда янги унинг таронаси мухлислар эътиборига ҳавола қилинади. Кутилаётган қўшиқ унинг репертуаридаги "Ўйла мани" композициясининг йўналишида. Тарона номи ҳозирча сир тутилмоқда. Мусиқий асар премьерасидан сўнг, мухлисларнинг хоҳишига кўра, сўнгги тақдим қилинган икки қўшиғидан бирига видеоклип тасвирга олишни режалаштирган.