"Супер хизматкор" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 13.02.2019 2643

"Супер хизматкор" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

13 февраль куни Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Даврон Умаров томонидан суратга олинган "Супер хизматкор" номли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур картинанинг тақдимотига кино соҳасининг ашаддий мухлислари, фильм ижодкорлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тақдимотни актёр Акмал Назаров олиб борди. Премьеранинг бадиий қисми фильм саундтреки билан бошланди. Шундан сўнг кинокомедиянинг ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, бирма бир таништирилди. Тақдимот жуда чиройли ва файзли бўлди десак адашмаймиз.
Мазкур фильм ҳақида тўхталадиган бўлсак, картина режиссёрнинг илк иши. Шунга қарамай, у маҳоратли актёр ва актрисаларни жалб қила олган. Жумладан, Матёқуб Матчонов, Вазира Юнусова, Муқаддас Ҳолиқова, Зуҳра Солиева каби устоз санъаткорлар иштирок этишган. Бош ролларни эса Асқар Ҳикматов ва Лола Примқулова ижро қилган. Таниқли режиссёр Озод Шамснинг раҳбарлигида тасвирга олинган ушбу фильмни сиз 14 февралдан бошлаб катта экранларда томоша қилишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol