Тез кунда Шохрух ва бастакор Тимур Раҳмоновдан дуэт тарона премьераси
Янги йилни кўпгина ижодкорлар янги лойиҳалар билан бошлашди. Шулар жумласидан халқимизнинг севимли ижодкори Шохрух ҳам мухлисларини қувонтириш арафасида. У бастакор ва аранжировкачи Тимур Раҳмонов билан бирга дуэт куйлади. Яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган дуэт "Бехабар" деб номланади. Мазкур қўшиқни яратиш жараёнидан ижодкорлар кичик видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлашди. Таронадан келтирилган парча мухлислар эътиборини тортди. Премьера қилинмасиданоқ кўпчиликни қизиқтириб қўйган бу таронанинг тақдимотини ҳар ҳар икки ижодкорнинг мухлислари интизорлик билан кутишмоқда. Ўйлаймизки, янги дуэт мухлислар орасида оммалашади ва улар қалбидан муносиб ўрин эгаллайди. Демак, премьера яқин! Ҳозирча кутинг ва кузатиб боринг.