Виа Мароканд "Халқлар дўстлиги" саройида илк яккахон концертини тақдим этади
Қисқа фурсатда халқимиз меҳрини қозонган Виа Мароканд мухлисларини ишончини оқлаш ниятида тинимсиз янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Шунга қарамай улар яна бир катта имтихон арафасида! Гуруҳ продюсери Жавлон Шодмоновнинг берган маълумотларига кўра, 2019 йил апрель ойида Виа Мароканд илк яккахон концерт дастурини тақдим этишади. Айни дамда улар бу дастур устида тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Мазкур концерт дастури билан боғлиқ бошқа маълумотларни сизларга кейинги янгиликларимиз орқали хабардор қиламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Виа Мароканд устоз санъаткор Фаррух Зокировнинг "Торимни ажаб сири бор" қўшиғини янгича талқинда ижро қилишди. Ҳозирда ушбу қўшиқ устида қизғин иш олиб борилмоқда. Тарона учун тез кунда видеоклип ҳам суратга олинади. Тасвирга тушириш жараёнидан репортажни кутиб қолинг.