Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ поемьераси

Сана: 21.09.2018 3687

Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ поемьераси

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ноябр ойида бўлиб ўтадиган "Эй юрак" номли яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, мухлисларини кетма - кет премьералар билан хурсанд қилишни мақсад қилган хонанда, ўз ниятини амалга ошириш учун тун-у кун ижод қилмоқда. Улуғбек Раҳматуллаев яқиндагина "Дилам" номли қўшиғини тақдим қилган эди. Ваъдага кўра у премьералар кетма-кетлигини давомлаб, бугун янги "Бемеҳргинам" деб номланган таронасини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган мусиқий асар аъло даражада қарши олинди. Ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур мусиқий асар ҳам хит даражасига кўтарилиб, халқимиз орасида яхшигина оммалашади. Жонли эфирларда билдирилган ижобий фикрлар сўзимизнинг яққол исботидир. Қолаверса, концерт дастуридан ҳам муносиб ўрин олиши тайин. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Хушнуд Дарвеш қаламига мансуб. Бастакор Иқбол Муҳаммад. Мусиқий безакчи Жасур Бадалбоев.  Бу ҳали  ҳаммаси  эмас. Улуғбек Раҳматуллаев янги видеоклиплар устида ҳам ишламоқда. Ҳаттоки,  шу кеча кундузда бир нечта клипни суратга олиш жараёнлари олиб борилмоқда. Кейинги янгиликларимизда видеоклип жараёнлари ҳақида алоҳида батафсил тўхталиб  ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol