Шахриёр янги қўшиғини премьера қилди
Сана: 25.06.2018
3614
Истеъдодли ижодкор Шахриёр мухлислари эътиборига яна бир янги таронасини тақдим қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган мусиқий асар "Фаришта аёл" деб номланади. Композиция премьера қилиниши билан ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Умид қиламизки, мазкур ижод маҳсули халқимизнинг севимли қўшиқларидан бирига айланади.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, cўзи Маҳмуд Тоир қаламига мансуб. Мусиқасини Шахриёрнинг ўзи басталаган. Аранжировкаси эса Фурқат Ҳамидуллаев томонидан ишланган.