Дилноза Исмияминова “Ёр-ёрлар” қўшиғини давомини яратди
Сана: 19.04.2018
5259
Хушовоз хонанда Дилноза Исмияминова яқиндагина “Баҳор” деб номланган қўшиғини премьера қилган бўлишига қарамай, яна бир нечта тароналар ёзишга улгурди. У тез кунларда “Ёр-ёрлар” қўшиғининг давомини тақдим этади. Таронанинг номи “Мени ўйлама”. Қўшиқ Ҳамдам Собиров билан биргаликда ёзилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. У хоразмча қўшиқ устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу композиция ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил берамиз. Хонанда бу мусиқий асарларни кетма кет премьера қилиш ниятида.