“Наво” ансамблидан тез кунда янгича премьера
Шу кунларда барча радиолар орқали жаранг сочаётган “Ҳабиби” қўшиғи ижрочилари “Наво” ансамбли шу кунларда кетма-кет янги ижод намуналари яратиш устида иш олиб бормоқда.
Гуруҳ продюсери Равшан Ҳакимовнинг маълум қилишича, яқин кунлар ичида ансамбль ижодида кутилмаган янгилик рўй беради ва барчаси ҳақида маълум қилинади. Тез кунларда эса “Наво” ансамбли ўзининг машҳур “Майда майда” таронасини янгича ремикс вариантда тақдим этади.
Янги нафас билан янгича талқинда яратилган қўшиқ учун ишланган махсус фото сессия АҚШда малака ошириб келган юртдошимиз, таниқли ва профессионал фотограф Мавлудахон тарафидан суратга олинган. Ўзгача йўналишдаги фото клип ғоясининг муаллифи эса гуруҳ продюссери.
“Наво” ансамбли мана ярим йилдирки янги таркиб билан ижод қилмоқда.
Ҳақиқий “Наво” ансамбли хозирда ДАДАБЕК ОЧИЛДИЕВ, МАДИНА МУХАМЕДЖАНОВА, ВИКТОРИЯ УСМОНОВАлардан ташкил топган бўлиб, ансамблнинг олдинги вакилларидан анчайин махоратли ва истеъдодли эканликлари билан ажралиб туради.
“Наво” ансамбли шу йилнинг аввалида берган ваъдасига кўра, яқин кунларда янги қўшиқ премьерасига ҳам хозирланмоқда. Элдор Қаюмов билан хамкорликда ижро этилажак қўшиқнинг номи “Лолали” деб аталади. Янги қўшиқнинг клипида эса кўпгина шоу-бизнес юлдузлари иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, Айни кунларда юртимизнинг барча кичик ва катта экранларида “Наво” ансамблининг “Ҳабиби” таронасига ишланган видеоклипи намойиш этилиб, мухлисларни хушнуд этиб келмоқда.