Сарвар ва Комил "Чунки бу биз" трилогиясининг биринчи қисмини тақдим қилди

Сана: 01.03.2018 4318

Сарвар ва Комил "Чунки бу биз" трилогиясининг биринчи қисмини тақдим қилди

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил ваъдага мувофиқ, 1 март куни уч қисмдан иборат бўлган янги муҳаббат қиссаси, "Чунки бу биз" трилогиясининг биринчи қисми, "Эсламадинг" видеоклипини тақдим қилдилар. Трилогия ғояси муаллифи Сарвар ва Комил, клип сценарий муаллифи ва режиссёр Жамшид Ҳожиниёзов. Бош рол ижрочилари Ойбек Муқимов ва Наргиз. Мазкур трилогия "Shoxona Creative Group" ҳамда "Benom Media" томонидан суратга олинган. "Эсламадинг" видеоклипининг бошқаларидан фарқи шундаки, унда анимация эффекти қўлланилган бўлиб, клипда Али ва Гули исмли йигит ва қиз орасидаги дўстлик, муҳаббат ришталари уларни қандай ҳаётий жумбоқларга етаклагани тасвирланган. Қизиқ, бу сафар трилогия қандай якун топади? Йигит ва қиз орасидаги муносабат дўстликми ёки дўстлик ортидаги кучлироқ ҳис- туйғуми? Бу саволлар албатта трилогиянинг 2 ва 3 қисмларида ўз жавобини топади. Дарвоқе, 1, 2 май кунлари "Истиқлол" санъат саройида Сарвар ва Комилнинг "Чунки бу биз" деб номланган киноконцерти бўлиб ўтишини эслатиб ўтар эканмиз, ижодкорларга навбатдаги имтихондан доимгидек аъло натижалар билан ўтиб олишларини тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol