Тез кунда Аҳад Қаюмнинг "Натижа"сига баҳо берамиз
Сана: 04.12.2017
3834
Серқирра ижодкор Аҳад Қаюм айни дамда бир нечта лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири янги картиналаридан бири бўлиб, у "Натижа" деб номланади. Ғоя муаллифи ва режиссёр Аҳад Қаюм, сценарий муаллифи эса Нозима Зиё. Юлдуз Қаюмова продюсерлигида тасвирга туширилган фильмда, бош ролларни Аҳад Қаюм, Саида Саидбекова, Севара Солиева, Раъно Ярашева, Барно Қодирова, Ражаб Адашев, Гулхумор Абдуллаева, Толиб Мўминов ва бошқалар ижро этишган. "Биз учун жараёндан кўра, натижа муҳим" шиори остида намойиш қилинадиган фильм, ўйлаймизки, яхшигина натижани кўрсатади ва томошабинларни лол қолдира олади.