Тарғибот тадбирлари энди Тошкентда
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбири Жиззах вилоятида юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари иштирок этиб, тадбирларга жами 61 334 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.
Тарғиботчилар президентимизнинг яқинда нашрдан чиқган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғояларни ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб “Жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бердилар. Ёшлар орасидан вакиллар хам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари жумладан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватан, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.
Тарғибот тадбиринг якуний бекати пойтахтимиз Тошкент шаҳри бўлиб тадбирлар октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши режалаштирилган.