Умидахондан ватанимизнинг 26 йиллик шодиёнасига бағишланган тарона премьераси
Сана: 30.08.2017
2988
Тўйга тўёна билан деганларидек хушовоз хонанда Умидахон ҳам ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик шодиёнасига бағишланган ўз ижод намунасини тақдим қилди. Она диёримиз мадҳ этилган композиция ўз номи билан "Ўзбекистон" деб номланади. Етакчи радиотўлқинлар орқали жаранг сочган мусиқий асар премьерадан сўнг ўз тингловчиларини топиб улгурди десак муболаға бўлмайди. Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан ҳамкорликда яратилган бу қўшиқ ўйлаймизки, халқимиз аҳлининг юрагидан муносиб ўрин эгаллайди.