Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

Сана: 19.06.2017 3598

Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳи куни кеча янги клип устида бошлашди. "Жамила" номли қўшиқ учун яратилаётган бу клип Даврон Пўлатов ва Сардор Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинди. Клип учун 100 дан ортиқ ёшлар ва раққосалар иштирок этишди. "Жамила"  таронаси 1999 йилда илк бор ижро этилган. Бугунги кунда хонанда уни янгича талқинда оммага тақдим этиш ниятида. "Мен ҳозир фақат эски қўшиқларимни янги талқинда аранжировка қиляпман. Ўша пайтлар қайси қўшиққа клип олинмаган бўлса, шу тароналарга клип оляпмиз. Чунки баъзилар ҳатто қўшиқларни ҳам билмайди. Шунинг учун янги талқинда клипи билан оммага қайта тақдим этишни лозим топдик. "Жамила" ҳам  1999 йилда куйланган қўшиқларимиздан бири. Бу ижод намунамизни 2002 йилда турк хонандаси Эмраҳ ҳам рухсатимиз билан ўз тилида ижро қилган. Қўшиқ Иброҳим Жиянов сўзи, Руслан Шарипов мусиқаси билан яратилган. Янгича талқинни эса Зафар Қодиров амалга оширди." - дейди хонанда берган маълумотларига қўшимча қилиб.

Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

 Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

 Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

 Иззат Ибрагимов ва Ҳўжа гуруҳидан кутилмаган ижодий янгиликлар

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol