Рашид Ҳаликов ва Лоладан кутилмаган саундтрек – “Ҳаёт давом этар”
Элимиз ардоғидаги хонанда Рашид Ҳаликов ва латофатли Лола биргаликда катта лойиҳага қўл уришди. Хонандалар “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильми учун саундтрек куйлашди ва бу ижод маҳсули бугун мухлислар ҳукмига ҳавола этилди. Яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган мазкур картинаниинг саундтреки “Ҳаёт давом этар” деб номланади. Режиссёр Шуҳрат Аббосов томонидан 6 ой давомида суратга олинган картинада 100 га яқин актёр ва актрисалар иштирок этишган. Саундтрек ҳам фильмнинг энг қайноқ лавҳалари билан бойитилган. Барчани қизиқтириб қўйган фильм аввалгиси каби томошабинларга манзур келишига шубҳамиз йўқ.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Шоира Ғиёсова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Шуҳрат Зокировга тегишли. Саундтрек Мурод Каримов режиссёрлигида суратга олинган. Тасвирчи Алишер Аҳмедов.