Гулсанам Мамазоитова янги видеоклип суратга олдирмоқда
Сана: 24.04.2017
3739
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги туҳфа тайёрламоқда. Бу унинг репертуаридаги навбатдаги дуэт таронасидир. Бу қўшиқ “Севгилим” деб номланган бўлиб, Гулсанам уни Мўминжон Абликим билан бирга ижро этган. Дуэт айтиш таклифи ҳам айнан Мўминжон Абликим томонидан билдирилган. Композицияни тинглаган хонанда, таклифни қабул қилди. Улар ҳаттоки, биргаликда тарона учун клип ҳам суратга олдиришди. Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар сюжет жанрида. Тез кунда оммага тақдим этиладиган бу ижод маҳсули халқимизга манзур келади деб ўйлаймиз.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Азиз Абдуллаевга тегишли.