Тоҳир Усмонов томонидан қайта жонланган тарона

Сана: 23.03.2017 2865

Тоҳир Усмонов томонидан қайта жонланган тарона

Ёш ва истедодли хонанда Тоҳир Усмонов бир неча йилдирки, мухлислари қалбидан муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Хонанда бир неча ой олдин ижодидаги қисқа танаффусга чек қўйиб, янги лойиҳалар устида иш бошлаб юборган эди. Маълум бўлишича, у тез кунда “Лола” номли янги қўшиғи ва клипини халқимизга намойиш этади.

Маълумотларга қараганда қўшиқ кўпчиликка таниш бўлган ва ўз даврида хит даражасига чиққан таронанинг янгича талқини бўлиб,  унга клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан видеоклип ҳам тасвирга олинган. Оператор Рустам Муродов. Қайси хонанда ижросидаги тарона экан деб қизиқаётгандирсиз. Буни албатта тез кунларда бўлиб ўтадиган премьера арафасида билиб оласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol