Ёдгор Мирзажонов шамолларга дардини тўкиб сочди
Сана: 03.02.2017
4528
"Ниҳол" мукофоти совриндори Ёдгор Мирзажонов қиш фаслининг сўнгги ойида "Шамоллар" деб номланган таронасини ёзиб тугатди. Шамолларга дардини тўкиб сочишда хонандага шоир ва бастакор Бобур Мадалиев ёрдам берди. Қўшиқда беғубор болаликни қўмсаш, онага, оилага бўлган меҳр-муҳаббат туйғулари тараннум этилади. Мазкур таронага клип ҳам суратга олиш режалаштирилмоқда. "Шамоллар" таронасининг премьераси эса айнан бизда.
Ёдгор Мирзажонов янги фотосессиясини тақдим этди. Қиш-баҳор мавсумига мос имиджда яратилган фотосессиядан "Шамоллар" қўшиғининг руҳияти уфуриб турибди. Сокинлик ва виқор. Кўриб сиз ҳам баҳо беринг.