“Байрам” гуруҳидан байрамона кайфият
Сана: 13.12.2013
5088
Сўнгги бор 2012-йилда қўшиқлар альбомини муҳлисларига тақдим этган “Байрам” гуруҳи Янги йил совғасини улашишга тараддуд кўряпти.
Мусиқаси-ю матни Машкура Расулова томонидан яратилган 6 та тарона тайёр бўлиш арафасида. Яна бир еттинчи ижод маҳсули эса дўстлик мавзусини ўз ичига олган бўлиб, шеъри Эркин Воҳидов қаламига мансуб, қўшиқ муаллифи эса “Байрам” гуруҳи билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи Машкура Расуловадир. Бу янгиликлар Янги 2014 йилнинг аввалида тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Ижодкорлар баҳор ойида ҳам қатор янги тароналар билан муҳлислар дилига шодлик улашишни режалаштиряптилар.