Абдували Ражабов энди фақат шўх тароналар куйлайдими?

Сана: 11.04.2014 6192

Ўзбек эстрадасида ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган Абдували Ражабов сўнгги вақтларда вокал билан жиддий шуғулланмоқда. Сабаби мухлслари учун кетма-кет янгидан-янги ижод намуналарини тақдим этмоқда.

Ана шундай янгиликлардан бири 10 апрель куни 17:20 да “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинди. “Шикаста” дея ном олган таронани эндиликда сайтимизда ҳам тинглаш имкониятига эгасиз. Мазкур тарона муаллифлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, матни ХХ асрда яшаб ижод килган Чархий тахаллуси билан ижод қилган қўқонлик шоир қаламига мансуб. Жасур Жавҳиназаров эса мазкур таронанинг мусиқасини басталаган ва аранжировкасини тайёрлаган.

“Ўзбегим Таронаси” радиосида қўшиқ тақдим этилгач, анъанага кўра тингловчилар фикри қабул қилинди. Абдували Ражабовнинг ижодини ҳурмат қилувчи мухлислари навбатдаги янги қўшиқ асосан матн жиҳатдан эътиборни тортганини, қолаверса, шўх мусиқаси туфайли ёдда қоларли бўлганлигини таъкидлашди.

Янги “Шикаста” номли тарона ҳам Абудвали Ражабовнинг аввалги машҳур қўшиқлари қатори оммабопликка эришишига биз ҳам тилакдошмиз!

Асосан ёшларбоп қўшиқлар муаллифи бўлган “Зарба” гуруҳининг вакилларидан бири Саман Абдували Ражабовга янги таронани куйлаш таклифини берди. Шарқона руҳдаги шўх таронани тинглаб кўрган Абдували Ражабовга бу қўшиқ маъқул келди ва уни куйлашга қарор қилди. Тез кунларда эса янги қўшиқ тайёр ҳолатда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol