Байрам муборак азиз ва мўтабар аёллар!
Аёл — борлиқ кўзгуси. Уларни қанча таърифласанг, қанча ардоқласанг шунча кам. Аёл борки, олам мунаввар дейишади. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади. Биз бугунги айём яъни баҳорнинг илк байрами 8-март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мунис ва мўтабар онажонларимизни, лобар опа-сингилларимизни чин дилдан муборакбод этамиз. Ҳамиша назокат, жозибадорлик, самимият, муҳаббат сизларга ёр бўлсин. Дунёдаги энг эзгу тилаклар сизларга армуғон азиз ва муқаддас аёллар, онажаонлар, опа-сингиллар. Байрамингиз қутлуғ бўлсин.
Мазкур байрам муносабати билан эстрада оламининг энг порлоқ юлдузларини қутлаб, эсдалик совғаларимизни улашдик.
Сайтимиз www.popcorn.uz ва “Ўзбегим Таронаси” радиоси томонидан тақдим этилган кичик совғамиз ўйлаймизки, ўз эгаларига манзур келади.
Қолаверса, "Ўзбегим Таронаси" радиосининг бошловчилари МагомеДали Идоятов ҳамда Жамшид Ҳожиниёзов халқаро хотин-қизлар куни билан аёлларимизни қутлагани пойтахтимиз кўчаларига ошиқишди. Омма орасида ўтказилган кутилмаган лойиҳалардан халқимиз баҳра олди. Бу жараённи албатта қуйидаги видеолавҳада томоша қилиш имконига эгасиз. Марҳамат!
Яна бир бор байрам муборак азиз ва мунис аёллар!