Умидахондан “Биё-биё”

Сана: 03.02.2016 2916

Умидахондан “Биё-биё”

Истеъдодли хонанда Умидахон яқиндагина янги “Биё-биё” қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида хабар бериб, тасвирга тушириш жараёнидан фотосуратларни тақдим этган эдик. Бугун мазкур композиция “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида жаранг сочди. Илиқ фикрлар билан қарши олинган мусиқий асар Элдор Қаюмов сўзи ва  мусиқаси билан яратилган. Қўшиққа Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган.  Композицияга Сарвар Каримов режиссёрлигида видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, оператор Иззат Лутфуллаев. Бош ролларни Феруза Норматова ҳамда Ҳусан Жўраев ижро этган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol