“Манго” гуруҳидан янги қўшиқ “Майсара”
Сана: 17.01.2016
4144
Ёшларнинг севимли гуруҳи ҳисобланган “Манго” гуруҳи вакиллари ўз мухлисларини хурсанд қилиш ниятида янги тарона яратишди. Гуруҳ ижодкорлари бу сафар “Майсара” исмли қизларни қўшиқлари орқали мадҳ этишди. Мазкур мусиқий асар гуруҳ солистларидан бири Ҳамдам Собировнинг ғояси асосида яратилган. Қўшиқнинг сўзи ҳам Ҳамдамга тегишли. Композициянинг аранжировкаси устида Жамшид Гаффаров иш олиб борган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Манго” гуруҳининг ижодкорлари янги видеоклипни тасвирга тушириш учун тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Тез кунда янги ижод маҳсулини томоша қилишингиз мумкин бўлади. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.