Ҳадичадан янги видеоклип тез кунда
Шоу-бизнес оламида фаолият олиб борадиган ёш ва иқтидорли хонандалар қаторида Ҳадича Қурбонова ҳам халқимиз меҳри ва ишончини янада қозониш мақсадида тинмай ижод қилиб келмоқда. Яқиндагина альбом тақдимотини ўтказган бўлишига қарамай, яна янги лойиҳалар устида иш бошлаб юборди.
Сўнгги тақдим этилган қўшиқлари ичида “Мани де” таронаси халқимиз орасида анча оммалашгани барчага маълум. Ҳадича мухлисларини хурсанд қилиш ниятида айнан шу композициясига видеоклип тасвирга олдирди. Ушбу клипда бош ролни хонанданинг ўзи ҳамда ёш актёр Ҳалил Тожиев ижро этмоқда. Ижодкорларнинг имиджи ва образи устида гример-стилист Мавжуда Якубова ҳамда стилист Шохрух Мусаев иш олиб борди. Ҳадича бу видео асарда бир нечта образда намоён бўлади. Демак, кузатишда давом этинг ва янги видеоклипни кутиб қолинг.