Сарвар ижросида “Боримсан” қарши олинг
Сана: 09.12.2015
4503
Санъат оламига қадам қўйиб, илк кўшиғини тақдим этиши биланоқ мухлисларнинг диққатини тортган Сарварнинг “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали яна бир ижод маҳсули жаранг сочди. “Боримсан” деб номланган ушбу композиция тингловчилар томонилар илиқ фикрлар билан қарши олинди.
Мусиқий асар муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Камола Мирҳадиева қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Рустам Тулашев иш олиб борган. Ёш бўлишига қарамай, изланишда бўлган мазкур ижодкорга улкан зафарлар тилаган ҳолда янги “Боримсан” номли қўшиғини тинглашга чорлаб қоламиз. Фикрларингизни билдиришни унутманг!