"Божалар"дан “Бойвачча”нинг янги талқини ва клипини қарши олинг
Санъатимизда ўз услуби ва йўналишига эга бўлган хонанда Жаҳонгир Позилжонов сўнгги кунларда ўз жамоаси билан бирга қизғин ижод уммонига шўнғиган. Куни кеча янги таронасига видеоклип суратга олиш ишларини якунлаган “Божалар” гуруҳи бугун “Бойвачча” қўшиғининг янги талқинини “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этди.
Мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Таронанинг муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи “Radius 21”га тегишли бўлиб, мусиқаси ва аранжировкаси Ботир Алиев томонидан амалга оширилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Бойвачча” қўшиғи икки ўзбек ҳамда рус тилида куйланган. Шунингдек, "Божалар" жамоасининг ғоясига кўра, Жонрид Сагдиев режиссёрлигида Бухорода ва Тошкент шаҳрида видеоклип тасвирга олинган. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “Бойвачча” композициясининг рус тилидаги талқини ҳамда унга ишланган клипни Россия телеканалларида ҳам томоша қилишингиз мумкин. Айни дамда сиз бу видео асарни сайтимиз орқали томоша қилишга чорлаймиз. Кўринг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.