“Садоқат”

Сана: 07.07.2015 5686

Тез кунда ўзбек киноси яна бир янги фильм билан бойиш арафасида. Ёш ва истеъдодли ижодкор  Илҳом Муҳаммадиброҳимов режиссёрлигида суратга олинган “Садоқат” фильми тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Мазкур картина шу кунга қадар бир нечта хужжатли фильмларни тасвирга олган ва кўпгина картиналарда иккичи режиссёр бўлиб фаолият олиб борган бу ижодкорнинг илк тўлиқ метражли фильми ҳисобланади. Янги ижод маҳсули бугунги кунда яратилаётган бир қатор кинокартиналардан фарқ қилади. Сабаби, унда кўтарилган мавзу, актёр ва актрисаларнинг ижро маҳорати билан бошқаларидан ажралиб туради.  Фильмнинг сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, оператор Жасур Шаметов бўлиб, бош ролларни Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Наргиза Салмонова, Умид Искандаров, Баҳора Арслоновалар ижро этишган. Картина драма жанрида яратилган.

“Садоқат”

Режиссёрнинг сўзларига қараганда фильмда ҳаётдаги зиддиятлар, қарама-қаршиликлар ва тушунмовчиликларда ҳар кимнинг ўз хатолари мавжуд экани ёритилган. Ота-онасининг ўлимидан сўнг укаси ва синглисига ўзи бош бўлиб, тарбия қилган йигит ҳаётида уюштирилган найранг, воқеалар сўнгига яқин ошкор этилиши, фильм давомида маълум бўлади. Картинанинг моҳияти шундан иборатки, агар инсон атроф-муҳитдан қониқмаса энг аввало ўзининг камчиликларига назар солиши ва ўзини ўзгартириши керак. Шундагина бошқаларнинг муносабатларида ҳам янги қарашлар пайдо бўлади”. 

“Садоқат”

Муқаддас Саъдуллаева:

Бу фильмдаги образим умуман ўзимнинг характеримга зид бўлиб, ўта салбий қаҳрамонни яратганман. Ҳозир қаттиқ хаяжондаман. Мухлислар қандай қабул қилар экан деган савол тинчлик бермаяпти. Аслида ҳаётда оғир босиқ қизман, бу фильмда эса умуман бошқа одамман. Менга берилган образни қанчалик ўхшатганман, қанчалик етказиб бера олганман буни аниқ айта олмайман. Ижро қандай бўлганини эса албатта мухлислар томоша қилиб баҳо беришлари мумкин. Умид қиламизки, бу фильмимиз барчага манзур келади. 

“Садоқат”

 “Садоқат”

Преьмера олди  ижодий жамоанинг ҳаяжонлари ва кўнгилларидан нималар ўтаётганини тасаввур қилиш қилиш. Биз уларга омад тилаб, фильм намойишини кутамиз. Эслатиб ўтамиз, кино намойиши ҳақидаги барча маълумотларни фақатгина сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol