“Доғман” ремикс варианти Шуҳрат Қаюмов ижросида
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов миллий қўшиқчилик санъатига ўз хиссасини қўшиб, бир қатор шогирдларга устозлик қилиб келмоқда. Бу санъаткорнинг ҳар бир концерт дастури тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтгани боис ҳам мухлисларда катта таассуротлар қолдиради.
Бугун сайтимизда эътиборингизга тақдим этилаётган тарона хонанданинг ижодида янгилик, десак муболаға бўлмайди.
Барчага таниш бўлган, устоз санъаткорлар томонидан ижро этилган “Доғман” номли қўшиқни Шуҳрат Қаюмов ҳам ижро этиб, у мухлислар томонидан илиқ қарши оланганди. Энди эса хонанда мазкур таронанинг ремикс вариантини яратиб бу кўриниши ҳам барчага маъқул келади, деган ниятда.
Айтиб ўтишимиз лозим, “Доғман” номли қўшиқ Ноқис ғазали ҳамда Комилжон Отаниёзов мусиқаси билан яратилган. Марҳамат мазкур таронанинг ремиксини тинглаб, баҳо беринг.